Deutschland online bookmaker http://artbetting.de/bet365/ 100% Bonus.

Ichki nazorat va monitoring

 

 

Бўлим бошлиғи: Худайберганова Анабиби Қурбанбаевна

Тел: 223 13 10 

 

 

 

Ички назорат ва мониторинг бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фаройишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқларига ва бўлим Низомига муофиқ амалга оширилади.

Олий таълим муассасаси ички назорат ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторингини амалга ошириш тўғрисидаги

Н И З О М

1.  Олий таълим муассасаларнинг ички тайёрлаш Миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторинги (бундан кейин Ички назорат ва мониторинг) Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ўқув-таълим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг олийтаъ­лим соҳасига оид қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ва услубий кўрсатмаларининг ижро этилишини ўз вақтида бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилади.
2.  Ичкиназоратва мониторинг ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Таълим тўғрисида», «Кадр­лар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари. Олий ва ўрта мах­сус таълим вазирлигининг ҳайъат қарорлари, буйруқларига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
3.  Ички назорат ва мониторинг олий ўқув юртларида Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини ҳаётга татбиқ этилишини амалга оширади, шунингдек факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмаларнинг ўқув, ўқув-услубий, маънавий маърифий, илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, ҳайъат ва илмий кенгаш қарорлари, Вазирлик ва ўқув юрти бўйича чиқарилган буйруқлар ва таълим соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.
4.  Ички назорат ва мониторингнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

4.1. Таълим муассасасида Ўзбекистон Республикасининг олий таълимга оид қонунлари, юқори ташкилотларнинг қарор ва фармойишларини, вазирликнинг ҳайъат қарори, буйруқ, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, ўқув юртининг Кенгаш қарори ва буйруқларининг бажарилиш назоратини таъминлаш ва мониторингини юритиш.

4.2. Кадрлар тайерлаш сифати, уларга бўлган эҳтиёж ва меҳнат бозорини ривожлантириш ва олий ўқув юртлари бўйича режалаштирилган барча тадбирларни ҳамда ўқув юрти моддий-техника базасининг мониторингини олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш (1-Илова).

4.3. Профессор-ўқитувчилар таркиби ва халқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатининг ички назоратини ташкил этиш ва ўтказиш.

5.  Ички назорат ва мониторинг ўзига юклатилган вазифалар доирасида:

5.1. Олий таълим муассасасида таълим стандартлари мониторингини ташкил қилиш масалалари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.

5.2. Олий таълим муассасасида таълимнинг ҳолати ва ривожланиши ҳақида маълумотлар банкини ташкил қилади ва тартибга солиб туради.

5.3. Олий таълимни бошқариш органлари (вазирлик. ректорат, Илмий кенгаш)га таълимни ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш бўйича тахлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди.

5.4. Олий таълим муассасаси қарор ва буйруқларини ижросини таъминлаш тизимини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

5.5. Олий таълим муассасаси ижрочилик фаолиятини таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартарафэ тиш бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.

5.6. Таълим муассасасида илғор тажрибаларини ўрганади, умумлаштиради ва уларни оммалаштиришга имконият яратади.

5.7. Профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг усулларининг татбиқ этилишини амалга оширади.

6.  Ички назорат ва мониторинг тадбирлари натижалари бўйича:

6.1. Олий таълим муассасасида Ўзбекистан Республикасининг «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, таълим масалалари бўйича Республика ҳукумати қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат қарори, буйруқ йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини бажарилиши ҳақидаги мониторинг маълумотларини вазирликнинг Мониторинг бўлимига ва тегишли бошқармаларига ўз муддатида, сифатли тақдим қилишни таъминлайди.

6.2. Хулоса, кўрсатилган камчиликлар ва муаммоларни бартараф ва ҳал қилиш бўйича аниқ таклифларни ўқув юрти раҳбариятига тақдим этади.

7.  Ички назорат ва мониторинг қуйидаги ҳуқуқларга эга:

7.1. Олий таълим муассасасида Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, таълим масалалари бўйича Республика ҳукумати қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат қарори, буйруқ, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек таълим муассасасини Кенгаш мажлиси қарори ва буйруқларини бажарилишини факультетларда, кафедраларда, бўлимларда таҳлил қилиш.

7.2. Олий ўқув юртида ва унга тегишли таълим муассасаларида (малака ошириш институти, лицейлар ва бошқалар) таъ­лим стандартларига ҳамда таълимга оид меъёрий ҳужжатларга амал қилинишини текшириш.

7.3. Олий ўқув юртида ва унга тегишли таълим муассасаларида бўладиган барча турдаги кенгаш ишларида иштирок этиш.

7.4. Таълим муассасаси фаолиятини ўрганиш бўйича факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалардан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун керакли ҳужжатларни талаб қилиш ва масалага даҳлдор мутахассисларни жалб қилиш.

7.5. Курс лойихаси (ишлари)ни, битирув малакавий ишларни ҳамда магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш, давлат аттестацияларининг ўтказилишини, барча турдаги назарий ва амалий машғулотларни кўриб чиқиш.

7.6. Ички назорат ва мониторинг ҳуқуқи доирасидаги масалаларни жойларда ўрганиш учун белгиланган тартибда ўқув юртининг малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилганҳолда гуруҳлар тузиш.

8.  Ички назорат ва мониторингнинг мансаб жадвали бошлиқ-проректор, бошлиқ муовини, бош методист ва инспекторлардан иборатдир.

Ички назорат ва мониторинг лавозимлари таркиби талабалар сонига биноан олий таълим муассасасига ажратилаётган маблағ ва ишҳақининг умумий фонди чегарасида белгиланади.

Ички назорат ва мониторинг бошлиғи Вазирлик билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланади ва вазифасидан бўшатилади.

9.  Ички назорат ва мониторинг ўз фаолиятини Вазирлик билан келишилган ҳолда ва олий таълим муассасаси ректори тасдиқлаган йиллик режага мувофиқ амалга оширади.

10.  Ички назорат ва мониторинг фаолияти ҳар йили олий таълим муассасаси Илмий кенгашида муҳокама қилинади ва бу ҳақдаги ҳисобот Вазирликка ўқув йилининг охирида тақдим этилади.

Фотолавҳалар

 

 

Download Template Joomla 3.0 free theme.

BIZNING MANZIL

Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filiali 220100,

O'zbekiston, Urganch Al-Xorazmiy ko'chasi 28-uy

[Tel]: +99862 224 84 84 [Email]: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Ishonch telefoni

Тel: +99(862) 224 83 82 

Har kuni soat 900 - 1300 va 1400 - 1700

Shanba kuni soat 900 - 1300  gacha murojaat qilish mumkin.

Copyright © 2016 ТMА Urgench Branch. All Rights Reserved.